{{ message }}

«Аякс» мухлислари жамоа автобусини тўхтатиб Ван Дер Сарнинг истеъфосини талаб қилди

«Аякс» клубининг бир гуруҳ мухлислар Нидерландия чемпионати 31-туридан кейин ПСВдан қабул қилган йирик мағлубиятдан сўнг жамоанинг автобусини тўхтатиб қўйишди.

NOS.nl нашрининг хабар беришича, ушбу воқеа «Аякс»нинг стадиони олдида юз берган ва ўша куни мезбонлар ПСВ жамоасидан 0:3 ҳисобига мағлуб этиб чемпионга айланди.

Таҳминан 150 нафар бир гуруҳ мухлислар жамоанинг автобусини тўхтатиб уни уришни бошлаган. Бу билан улар футболчилар ва бошқаларни ташқарига чиқишни талаб қилишди. Бундан кейин «Аякс» футболчилари, бош мураббий Эрик тен Хаг ва директор Эдвин ван дер Сар чиқишган.

Мухлислар жамоанинг собиқ дарвозабонининг истеъфосини талаб қилишди, уларнинг фикрича клубнинг жорий мавсумдаги омадсизлигига айнан Ван Дер Сар сабабчи. Клуб директори мухлислар билан суҳбатлашди ва автобус ҳаракатини давом этди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар