{{ message }}

«Монако» мухлисларига пулини қайтариб беради

Франция чемпионатининг 33-туридан ўрин олган марказий баҳсда мамлакатнинг икки сўнгги чемпиони тўқнаш келди. «ПСЖ» ўз майдонида «Монако» футболчиларини қабул қилди ва ғалаба қозонса чемпионликни қўлга киритади.

Парижликлар шунчаки ғалаба қозонмади ва рақибларини янчиб ташлашга ҳам эришди. Ўйинда ҳисоб 7:1 кўринишида якун топди.

«Монако» клуби раҳбарияти Твиттер орқали эълон қилинган мурожаатда қуйидаги маълумотни қолдирган:

«Монако» футбол клуби ушбу ўйинга ташриф буюрган мухлисларига пулини қайтариб берамиз. Тўлиқ маълумот ҳафта аввалида эълон қилинади»

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар