{{ message }}

Муҳаммад Салоҳ: ЕЧЛ ғалаба қозониш – ҳар бир футболчи учун ажойиб натижа, шахсий совринлар мени қизиқтирмайди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўзининг шахсий кўрсаткичлари ва ЕЧЛда ғалаба қозониш истаги ҳақида гапириб ўтди.

«Ҳар ўйинда гол уриб жамоага ёрдам бериш мен учун жуда ҳам муҳим. Бизда асосийси – жамоа сифатида 11 киши бўлиб ўйнаш.

Мен Иан Рашнинг рекордини қайд этмоқчиман (Раш 1983/84 мавсум учун «Ливерпуль» сафида 47 та гол урган – uff.uz таҳр.) ва мен жуда ҳам яқин турибман. Атиги 7 та гол.

Кўрамиз, мен ҳали нечта ўйин ўтказишимизни билмайман. Жамоага кўмак бериш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.

Агарда мендан ЕЧЛ ёки шахсий совринлардан бирини танлаш имконияти бўлганида, албатта биринчисини танлайман. ЕЧЛ ғалаба қозониш – ҳар бир футболчи учун ажойиб натижа, қолгани мени қизиқтирмайди», - дейди Салоҳ.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар