{{ message }}

Португалия терма жамоаси мураббийи ЖЧ-2018 фаворитларини санаб ўтди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати – 2018 фаворитлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Мен учун жаҳон биринчилигидаги фаворитлар – Бразилия, Германия, Испания, Аргентина ва Франция, чунки уларнинг таркибида ажойиб футболчилар бор, таркибнинг чуқурлиги ва катта мусобақаларда иштирок этиш тажрибаси кўп. Биз фаворит эмасмиз ва ўз ҳолатимизни қабул қилган ҳолда ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга интиламиз. Кучли ва бирдам жамоага эгамиз. Ҳаммадан кучлимиз деб ҳам айта олмайман, аммо бизни енгиш ҳам осон иш эмас.

Криштиану ўйнаган ҳар бир жамоада муҳим ўйинчи бўлган. Албатта, дунёнинг энг кучли футболчиси жамоанинг режасида асосий ўринни эгаллайди, аммо ғалаба қозониш учун жамоавий ўйин муҳим. Роналду терма жамоа фойдаси учун ўзини қурбон қилишга тайёрлигини кўрсатди ва бошқа футболчилар ҳам бундан илҳомланмоқда», - дейди Сантуш ФИФА матбуот-хизматига.

Португалия ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Испания, Марокко ва Эрон билан куч синашади.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар