{{ message }}

Ватанни соғиниб ортга қайтишни истаётган ўзбек футболчиси билан катта интервью: У бор дардини айтди

Эсингиздами, Ўзбекистонда “Обод” деган клуб бўлар эди. Тошкентдаги “ЖАР” стадионида ўз уй ўйинларини ўтказадиган “Обод” ўтган мавсум Ўзбекистон Олий Лигаси иштирокчилари сафидан четлатилганди.
 
Шу жамоа сафида кўплаб иқтидорли футболчилар фаолият олиб боришарди. Ҳатто, “Обод” футболчисининг номини Олий лига тўпурарлари рўйхатида ҳам учратар эдик. Ҳа, бу футболчи шубҳасиз Алишер Азизов ҳисобланади.
 
Аввалига “Андижон”, “Қизилқум”, “Обод” кейин Қирғизистоннинг “Дордой” клубида ўйнаган ўзбек ўғлони ҳозирда Уммоннинг “Ал Салам” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. “Дордой” клубидаги қисқа фаолияти давомида у 20 та гол урди ва чемпионат тўпурарларидан бирига айланди. Мавсум якунлангандан сўнг қишда Уммонга йўл олди. Биз Алишер билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб, унинг Уммонда қандай яшаётгани ва бир қанча мухлислар номидан йўлланган саволар билан мурожаат қилдик.
 
Ҳайрли кун, Алишер ака!
 
– Ассалому алейкум!. Сизга ҳам ҳайрли бўлсин.
 
– Ҳозир қайси чемпионатда ўйнаяпсиз?

– Уммоннинг “Ал Салам” клубида.

 
 
Шароитлар қандай?
 
– Нолийдиган даражада эмас, ҳар ҳолда бунгача борган бошқа мамлакатлардан яхши.
 
– Масалан?
 
– Бундан аввал Қирғизистон клубида бироз муддат ўйнадим...
 
– “Умм Салал” билан қанча муддатли шартнома имзолагансиз?
 
– Ярим йиллик шартнома? Июнь ойида мавсум якунланади. Шу билан бирга шартнома муддати ҳам ниҳоясига етади.

 
– Уммон чемпионатидаги клублар унчалик машҳур бўлмаса-да, лекин футболчиларга яхши маош тўлашади. Сир бўлмаса, айтингчи, Уммонга агент хизматлари орқали бордингизми?
 
– Тўғри, маош яхши тўлашади. Лекин ҳар бир ишнинг ўз қийинчиликлари бор. Футболчи бўлиш осон эмас. Жароҳатлар, доимий назорат остида бўлиш ва жисмоний ҳаракатларнинг кўплиги одамни чарчатади. Очиғини айтаман, бу ерга келишимда агент менга ёрдам берди.
 
– “Ал Салам” клуби билан шартномангиз яқин кунларда тугайди. Ортга қайтмоқчимисиз ёки янги шартнома таклиф этишса, Уммонда яна қолишингиз мумкинми?
 
– Ҳозирча, аниқ билмайман. Тўғриси, Ўзбекистонни соғиндим. Ўзбекистонда футбол ўйнаш барибир бошқача. У ерда дўстларим оилам ҳамма-ҳаммаси бор.
 
– Ўзбек клубларидан таклифлар бўлдими?
 
– Афсуски, аниқ таклиф бўлгани йўқ. Шунчаки, қизиқиб кўришди.
 
– Қайси клуб?
 
– Энди бу иш ўхшамагандан кейин, у клублар номини айтишдан фойда кўрмаяпман.
 
– Ҳеч бўлмаса биттасини...?
 
Шунчаки, таклиф бўлмади дейишингиз ҳам мумкин. Чунки ўша клублар чақирганимизда келмади деб юришмасин.

 
 
– Сизни футбол мухлислари йўқ бўлиб кетган “Обод” клубидаги тўпурарлик қобилиятингиз билан танишади. Шу клубнинг ўзбек футболидан “ўчиб” кетишига муносабатингиз қандай?
 
– Албатта, “Обод”нинг аҳволи аянчли тугагагини ачинарли ҳол. Жуда ҳам яхши клуб эди. Ўз олдига доим катта мақсадларни қўярди. Таркибида иқтидорли йигитлар йиғилганди.
 
“Обод” бошидан молиявий муаммони ўтказгани учун ёпилди деб ўйлайман. Барча ҳаражатларга клубнинг кучи етмади. Клубда келди-кетди кўпайиб кетди. Бир хиллик буткул йўқолди. Ҳар даврада ўнталаб ўйинчининг алмашгани бу нормаль ҳолат эмас.
 
– Ҳа, молиявий муаммолар ҳамма клубларда бор, инкор эта олмаймиз. Қирғизистон чемпионатида ҳам ўйнадингиз. У ердаги шароитлар Ўзбекистондан яхшироқ эдими? ДАВОМИ
Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар