{{ message }}

«Реал», «Ювентус», «МЮ», «ПСЖ» ва яна 13 клуб International Champions Cup'да иштирок этади (фото)

International Champions Cup мусобақасида қатнашадиган клублар номи маълум бўлди.

Ёзда ушбу турнирда Англия, Испания, Италия, Германия, Франция ва Португалиядан жами 17та жамоа қатнашади.

Мусобақа қатнашчилари билан танишинг: «Реал», «Тоттенхэм», «Ювентус», «Милан», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Челси», «ПСЖ», «Арсенал», «Севилья», «Рома», «Интер», «Боруссия» Дортмунд, «Бенфика» ва «Атлетико».

Ўйинлар тақвими 17 апрелда эълон қилинади. Ўйинлар Австрия, Италия, Сингапур, Швеция, Швейцария ва АҚШ мамлакатларида бўлиб ўтиши маълум.

Ўтган йили International Champions Cup ғолиблигини «Барселона» қўлга киритганди, унгача икки бор «ПСЖ», шунингдек «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» бир мартадан ғолиб бўлишган.

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар