{{ message }}

Батшуайи мавсум охиригача сафдан чиқди ва ЖЧ-2018ни ўтказиб юбориши мумкин

Ҳужумчи Миши Батшуайи катта эҳтимол билан Дортмунднинг «Боруссия» клубида бошқа ўйнамайди. Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, бельгиялик ўйинчининг «Шальке»га қарши кечган ўйиндаги жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

Футболчи тўпиғидан жароҳат олган ва мавсумнинг қолган қисмида майдонга қайта олмайди. Унинг ЖЧ-2018 мусобақасида иштирок этиши ҳам сўроқ остида турибди.

Эслатиб ўтамиз, асли «Челси»га тегишли бўлган Миши ушбу мавсум охиригача дортмундиклар сафида ижарада ўйнаши керак эди.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар