{{ message }}

Алли: «Манчестер Сити»дан кўп нарсани ўрганиш мумкин

«Тоттенхэм» клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли Англия чемпионати доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган ўйиндан кейинги таъсуротлари билан ўртоқлашди.

«Сити» — ажойиб ва иқтидорларга бой жамоа, улар кўплаб ўйинларни ўз фойдаларига ҳал қилишди. Улардан кўп нарсани ўрганиш мумкин. Улар тўпни жуда тез ҳаракатлантирадилар ва бутун майдон бўйлаб жуда яхши узатмаларни амалга оширадилар.

«Тоттенхэм»даги барча футболчилар ўсишда давом этишни хоҳлайдилар. Бу йил қийин бўлди, АПЛнинг қўплаб жамоалари кучайиб кетишди, бу ерда ҳеч кимга осон эмас. Биз курашда давом этишимиз керак», — дейди Алли.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар