{{ message }}

Моуринью: «Вест Бромвич»га қарши ўйнаган айрим футболчиларга «МЮ»да жой йўқ!

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью «Вест Бромвич»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирар экан, ушбу омадсизлик сабабчилари бўлган ўйинчилар «Тоттенхэм»га қарши баҳсда захирада ўтиришларини айтди.

«Вест Бромвич»га қарши ўйинда мағлубиятга учраган айрим футболчиларга жамоада жой йўқ. Агар қайсидир ўйинчи «Борнмут»га қарши яхши савияда ўйнаб берса, у ҳолда Англия Кубоги ярим финалида майдонга тушади.

Бу ротация эмас, «Борнмут»га қарши ўйинда ҳаракат қиладиган футболчи, «шпорлар»га қарши баҳсдан олдин кимгадир дам олиш имкониятини тақдим этарди.

Мен футболчи танлашда фақат битта жиҳатни биламан – уларнинг ўйинига қараб. Ёки сиз улрнинг нархи, маоши ва чиройли кўзларига қараб танлашимни хоҳлайсизми? », - дейди португалиялик мутахассис.

Манба: www.soccer.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар