{{ message }}

Муҳаммад Салоҳ: Мен Кейндан орта қолаётганимда гол уришим мумкин эди, лекин мен Фирминога пас бердим. Фақатгина ўзимни ўйламайман

«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўзининг сермаҳсул ўйини борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Сўнгги ўйинларда кузатган бўлсангиз, жамоадошларим менга кўпроқ гол уришимга ёрдамлашмоқда, чунки улар менинг «Олтин бутса» соврини учун курашаётганимни билади. Албатта бу ажойиб соврин, бироқ у жамоамизга очко жамғаришда кўмак бермайди.

Биз жуда ҳам яхши услубда ўйнамоқдамиз, мухлисларга ёқмоқда ва ўз навбатида менга ҳам. Улар менинг нимадир ютишимни истаётганини сезиб турибман.

Охирги 4 та ўйинда, албатта мен «Олтин тўп» учун ҳам ўйнайман. Аммо бунинг ҳаммаси жамоа учун. Мен гол уриб клубга нафим тегишини истайман.

Бундан олдин тўпурарлар баҳсида Кейндан ортда қолган пайтимда гол уриш учун имкониятим бор эди, аммо мен тўпни Боббига (Фирмино) оширдим ва у гол урди. Мен футбол ҳақида ўйлайман, фақатгина ўзимни эмас.

Мен голли узатмаларни амалга ошираман, хавфли вазият яратаман, чунки мен ўз вазифамни унутмайман. Мен тўққизинчи эмасман, мен қанот футболчисиман. Жамоа учун ўйнайман ва буни ҳамма кўриб турибди.

Менинг клуб ва шаҳардан кўнглим тўқ. Бу кўп нарсани англатади», - дейди Салоҳ.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар