{{ message }}

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олади

21-22 апрель кунлари пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Терма жамоа аъзоларининг имкониятларини яна бир бора синовдан ўтказиш, таркиб учун янги номларни саралаб олиш мақсадида ташкил қилинаётган мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 577 нафар дзюдочи ғолиблик учун кураш олиб боради. Спортчилар 56та медаль (14та олтин, 14та кумуш ва 28та бронза) учун татамига чиқадилар.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур чемпионатни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил қилмоқда. Шуни қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа сентябрь ойида Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан жуда муҳим ҳисобланади. Чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бугун соат 17:15да бошланади.

Манба: olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар