{{ message }}

Шомуродов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда «Ростов» клуби «Рубин» билан дуранг ўйнади

Россия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган «Рубин» – «Ростов» учрашуви шў ниҳоясига етди. Қозонда бўлиб ўтган ўйинда томонлар муроса йўлини танлашди.

Биринчи бўлим охирида мезбонлар стандарт вазиятдан сўнг гол уришга эришдилар: Ивелин Попов бурчакдан узатиб берган тўпни дастлаб, Элдор Шомуродов қайтариб юборишга эришди, бироқ Кристиан Нобоа қайтган тўпни тўққизлик бурчакка жойлаб қўйди.

67-дақиқада Алексей Ионов чап қанотдан қозонликлар жарима майдони томон узатма амалга оширди, у ерда пайдо бўлган Сергей Паршивлюк аниқ зарба билан мувозанатни тиклашга эришди.

Шу тариқа, ўйинда бошқа гол урилмади. Ушбу баҳсда Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўлиқ ҳаракат қилди.

Россия чемпионати, 27-тур

Рубин – Ростов 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 40 Нобоа, 1:1 – 67 Паршивлюк.

Рубин – Жанаев, Навас, Гранат, Кудряшов, Сорокин, Попов, Подберезкин (Шекари, 74), Могилевец (Коновалов, 83), Нобоа, Жемалетдинов (Карадениз, 63), Кузьмин.

Ростов – Абаев, Сигурдссон, Вилюш, Паршивлюк, Ингасон, Гацкан, Сапета (Гулиев, 46), Ионов, Байрамян (Скопинцев, 74), Юсупов (Зуев, 61), Шомуродов.

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар