{{ message }}

Barcafans.uz блогида. Бэйлнинг «Реал»даги даври ростдан поёнига етмоқдами?

Теглар:

Гарет Бейл ушбу ёзда «Реал Мадрид»ни тарк этадими? Гилем Балаге уэлслик иқтидор эгасининг «Реал Мадрид»даги даври нега шубҳа остида қолгани ҳақида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Гарет Бейл «қироллик клуби»ни тарк этадими ? Бу савол испан нашрларининг айни вақтдаги муҳокама мавзуси ҳисобланади. Гарчи Бейл ва Зидан унинг келажаги « Реал Мадрид »да эканлигини бот-бот такрорлашаётган бўлсада, уэлслик футболчи « Сантяго Бернабеу »да беш йиллик фаолияти давомидаги энг қалтис мавсумини ўтказмоқда.

« Реал »нинг Чемпионлар Лигасида « ПСЖ »га қарши биринчи учрашуви бунинг илк аломатларини кўрсатиб берди. Сафга қайтган ва майдонга қайтишга тайёр бўлган Бейл Зидан томонидан заҳирада қолдирилди. Бу ҳолат жавоб учрашувида ҳам қайта такрорланди. « Реал Мадрид » мавсумдаги икки энг муҳим учрашувини айнан парижликларга қарши ўтказди. Бейл эса эҳтимолий 180 дақиқанинг атиги 36 дақиқасини майдонда ўтказди.

Бунақаси олдин ҳеч ҳам юз бермаган эди. Соғлом Гарет Бейл ҳар доим Зиданнинг биринчи танлови бўлган. Аммо айни вақтда Зидан ўз эътиборини Иско, Лукас Васкес ёки Асенсиоларга қаратмоқда.

Бейл сўнгги 12 учрашувнинг 3/2 қисмида иштирок этган. Эҳтимолий 646 дақиқанинг 108 да майдонда ҳаракат қилган. Бу учрашувларда у уч бора рақиб дарвозасини аниқ нишонга ололган ва бирорта голга ассистентлик қилмаган. Зидан эса бу ҳолатни Бейлни асраётганлиги билан изоҳламоқда. Бироқ кўриниб турибдики, франциялик мутахассис шогирдига бўлган ишончини йўқотган.

Албатта, жароҳатлар Бейлнинг «Реал»даги энг катта тўғаноқларидан бири бўлмоқда. 2013-йилги ёзги мавсум оралиғида келиб қўшилганидан бери унинг боши жароҳатлар гирдобида қолиб кетди.

Факт шуки, «Тоттенхем»нинг собиқ вакили клубга келиб қўшилганидан бери «Реал»нинг 36 % ўйинларида иштирок этмаган. У «Реал»нинг барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда сўнгги 89 учрашувининг 49 тасини ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Бундай ҳолат нафақат футболчининг ўзини, балки мураббий ва мухлисларни ҳам ташвишлантириши турган гап.

Барқарор ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли, уэлслик футболчи жамоада ўзининг аниқ позициясига ҳам эга эмас. У унга кўпроқ эркинлик берилишини истайди яъни майдонни босиб ўтиш ва мадридликлар ҳужумининг марказий қисми бўлиш. Бироқ Криштиану Роналду ва Карим Бенземалар туфайли Зидан Бейлни қанотга «михлаб» қўйишга мажбур бўлмоқда.

Бейл «ўнлик» позициясида тўрт ўйинда иштирок этди. Бу баҳсларда у икки бора гол урди ва уч голга ассистентлик қилди.

Аммо  Давоми Barcafans.uz блогида

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар