{{ message }}

«Локомотив» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни мағлуб этиб, ғалабасиз сериясига нуқта қўйди

Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Суғдиёна” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланди. 35-дақиқада Сардор Рашидов Кахи Махарадзенинг узатмасидан сўнг меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим дебютида Санжар Шоаҳмедов дарвозабоннинг устидан ошириб тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Айтиш жоиз унга голли пасни Рашидов узатди.

Шу тариқа, “темирйўлчилар” кетма-кет беш ўйинлик ғалабасиз серияларига чек қўйишди ва очколарини 8тага етказиб олди. “Сўғдиёна” эса 4 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Суперлига, 7-тур

“Локомотив” – “Сўғдиёна” 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 35Рашидов, 2:0 – 54 Шоаҳмедов.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Бобурбек Йўлдошев, Кахи Махарадзе (Садриддин Абдуллаев, 65), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров (Диёр Туропов, 77), Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов (Азиз Омонов, 86), Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Игорь Йелич.

"Сўғдиёна": Дилшод Ҳамроев, Элёр Орифов, Алишер Зиёвуддинов, Акмал Холмуродов, Азамат Исроилов, Дилмурод Каримов (Дониёр Ҳасанов, 55), Сардорбек Азимов, Шоҳруз Норхонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Жаҳонгир Абдумўминов (Иззат Абдуллаев, 68), Нурилло Тўхтасинов.

Огоҳлантиришлар: Бикмаев (20, Ғофуров (75.

 

Фото: t.me/pfc_lokomotiv

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар