{{ message }}

«Манчестер Юнайтед» клуби «Арсенал»нинг рекордини такрорлади

«Манчестер Юнайтед» клуби Англия Кубоги ярим финалида «Тоттенхэм»ни (2:1) мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Шу тариқа, манкунианликлар ўз тарихларида 20-марта мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинида иштирок этадилар ва бу кўрсаткич борасида «Арсенал»нинг рекордини такрорладилар.

Лондонликлар шунингдек, Кубок финалида ғолиб чиқиш бўйича ҳам рекордчи ҳисобланишади. Агар «МЮ» финалда ғалаба қозона олса «тўпчилар»нинг ушбу натижасини ҳам (13та кубок) такрорлайди.

Эслатиб ўамиз, «МЮ»нинг рақиби бугун бўлиб ўтадиган «Челси» – «Саутгемптон» учрашувида аниқланади.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар