{{ message }}

БАА матбуоти: Осиё кубоги-2019 ғолиблигига асосий даъвогар бу - Ўзбекистон

Хабарингиз бор, келаси йилнинг 5 январидан - 1 февралигача БАА давлатида футбол бўйича Осиё кубоги бўлиб ўтади. Унда олтита гуруҳда терма жамоалар бош соврин учун кураш олиб боришади.

Ушбу мусобақага ҳам ўзига хос эътибор қатарилган. Ҳар ҳолда у ҳам тўрт йилда бир марта бўлади.

Биз мезбон давлат матбуотини кузатар эканмиз, яқинда Ўзбекистон футболига бефарқ бўлмаган бир хабарга кўзимиз тушди. Мамлакатда чоп этилаёдиган Arabian Business, Gulf News, Sport 360 ҳамда Daily sports нашрлари БАА термаси ҳақида ҳозирданоқ катта мақолаларни чоп этмоқда. Улар ўз термаларини танқид остига ҳам олишган. Шу билан бирга мусобақа фаворитларини ҳам санаб чиқишган.

"Бу йил Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида қитъамиз грандлари бўлган - Япония, Жанубий Корея, Австралия ҳамда Эрон термалари анчагина куч сарфлашади. Бу табиий ҳолатдир. Улар яна олти ойдан кейин бўладиган Осиё кубогига жиддий қарамасликлари ҳам мумкин. Ёки ёшарган таркибни олиб келишлари этимолдан йироқ эмас.

Аксинча, ЖЧ-2018га бора олмаган термалардан кўп нарса кутса бўлади. Масалан, Марчело Липписи бор Хитой бунга мисол бўла олади. Ён қўшнимиз Қатарда ҳам катта мақсадларни кутиш мумкин. Уларда бунга барча шароитлар бор.

Лекин, яна бир терма борки, ундан ҳамма нарса кутса бўлади. Бу - Ўзбекистон!

Аслида, жиддий салоҳиятга эга бу терма жамоадан доим омад юз ўгириб келади. Улар ҳам худди биздек энг керакли пайтда ғалаба қозона олишмайди. Лекин, бу йилдан ўзбек футболи олдинга силжишга эришган. Улар "спарринг" рақиб сифатида кучли термалар билан ўйнашмоқда. Боз устига, Ўзбекистонда авлодлар алмашинуви деярли якунланди. Жамоа катта тажрибага эга.

Шундай экан, ОК-2019 фаворитларидин бири сўзсиз Ўзбекистон бўлади. Шу жумладан, БАА ҳам камида финалгача бориши керак", - деган маънони ўқиш мумкин номлари юқорида тилга олинган наршларнинг спорт рукнидаги хабарларда.

Биз ҳам ўз навбатида умид қиламиз, термамиз штаби керакли хулосаларни чиқаришади ва Осиё кубогида мусносиб иштирок этишади.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар