{{ message }}

Наманганда велоспортнинг трек йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Наманган шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Мусобақада 2000-2001 йилларда туғилган ёш спортчилар «Омниум» йўналиши бўйича ҳам ўзаро беллашадилар.

Терма жамоа учун янги номларни саралаб олиш, уларнинг малакасини ошириш ва олдинда турган нуфузли халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилаётган чемпионатда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш спортчилар иштирок этишмоқда.

Мазкур баҳсларда қайд этилган натижалар билан Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти орқали таништириб борамиз.

Манба: olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар