{{ message }}

Ла лига Иньестанинг клубдан кетишини тасдиқладими? Barcafans.uz блоги

Теглар:

Испания лигаси шанба оқшомида бўлиб ўтган Қирол Кубоги финалидан кейин «Барса» афсонасига ижтимоий тармоқ орқали ўз ташаккурини билдирди. Goal нашри Ла Лиганинг нима сабабдан бундай йўл тутганига тўхталиб ўтди.

Андрес Иньестанинг сўнгги пайтларда ёзги трансфер вақтида «Барселона»ни Хитой чемпионати вакилига ўзгартириши борасидаги миш-мишлар ҳеч ҳам тўхтамаяпти. Ла Лига ўз муносабати билан 33 ёшли футболчининг каталонияликлар билан ўтказган даври поёнига етганини расмий тасдиқлади, дейишимиз мумкин.

«Барселона» шанба куни бўлиб ўтган Қирол Кубоги финалида «Севилья»ни йирик 5-0 ҳисобида ер тишлатди. Иньеста эса ўзи учун эҳтимолий сўнггиси бўлган финалида гол киритиб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳиссасини қўшди.

Иньестанинг ўзи эса ўз келажаги борасида ойдинлик киритишга шошилмаяпти: «Бу ҳафтада мен ўз қароримни айтаман. Биз ҳали Ла Лигани ютишимиз керак ва айни чоғда хурсандчилик қилиш вақти», - деди каталонияликлар сардори.

Шунга қарамай, ўйиндан кейин Ла Лига ижтимоий тармоқларда ярим ҳимоячининг сурати остига бир неча тилларда «раҳмат» сўзи битилган постни жойлаштирди. Шунингдек, ушбу постда биз «Иньестанинг Финали» деган ёзувларга кўзимиз тушади.

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу ҳам Инеста бошқа жамоадан таклиф олганини, аммо бу таклифнинг жавоби қандай бўлганини билмаслигини айтиб берди.

«Иньестада таклиф борлигини биламан, аммо клуб унинг ҳаёти ва у фаолиятининг сўнггига қадар амал қилувчи шартномага эга» – дея Mundo Deportivo унинг сўзларидан иқтибос келтираркан.

“Бизда дунёнинг Давоми Barcafans.uz блогида

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар