{{ message }}

Умид Аҳмаджонов: Президент жон куйдираётган бир вақтда, биз четда қараб турайликми?..

Аввалроқ, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов билан бирга республика спорт федерациялари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари мутасаддилари билан видеоселектор йиғилишини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда асосан Президент Шавкат Мирзиёв томонидан имзоланган фармон ва қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бундан кейин бажарилиши лозим бўлган вазифалар, режалар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Раҳмат Тиллаевни ишни ташкил этишда камчиликларга йўл қўйгани ҳамда вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошгани учун йиғилишнинг ўзида лавозимидан озод этди. Шунингдек, Аҳмаджонов Президент Шавкат Мирзиёев томонидан яратиб берилган шароитларга яраша жавоб бериш кераклигини айтиб ўтди.

“Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев биз учун тарихий қарорни қабул қилиб бердилар. Нима сўраган бўлсак, барчасига эга бўлдик. Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун 5 та база Миллий олимпия қўмитасининг балансига ўтказилди. Сизларга яна қандай шароит керак?

Йиғилишда сизлар билан Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этиб, эришилган ютуқлардан кўпроқ натижа кўрсатишимиз учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва федерация раҳбарлари қандай ишларни амалга оширишини келишиб олдик.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёв “Ёшларни тарбиялаш бизнинг энг улуғ мақсадимиз” дея туну-кун жон куйдирмоқдалар. Биз эса четда қараб тура олмаймиз. Йўл қўйилган хатоларни энди ҳеч ким кечирмайди. Барча ўз ишини, фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, тегишли ҳулосалар чиқариб олсин”, деди Умид Аҳмаджонов.

Акмалхон Эшонхонов

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар