{{ message }}

Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар МОҚ президенти билан учрашди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг таклифига кўра Доҳага жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун  Қатарнинг икки етакчи клуби — “Ас-Садд” ҳамда “Ал-Дуҳайл” мамлакатнинг Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги финалида майдонга тушди. Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакиллари билан ҳал қилувчи беллашувни фахрий меҳмонлар ложасида кузатиб борди. Учрашувда "Ал-Дуҳайл" жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар қироллиги оиласи аъзоси, Қатар Миллий олимпия қўмитаси президенти Шайх Жуаън бин Ҳамад бин Халифа ат-Таний билан учрашди. Учрашув давомида икки мамлакат Олимпия қўмиталари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, мамлакатда Олимпия спорт турларини ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш, мутахассисларни жалб қилиш борасида келишиб олинди.

Бундан ташқари, Умид Аҳмаджонов ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, мундиалга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, стадионлар реконструкция қилиш ва янгитдан барпо қилишда қўлланилаётган инновацион технология ва лойиҳалар билан яқиндан танишди

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар