{{ message }}

Бокс. Осиё чемпионати совриндорлари тантанали равишда кутиб олинди

Теглар:

Хабар бериб ўтганимиздек, Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари 1та олтин, 4та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритишди.

Қитъа биринчилигида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз кеча кечқурун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат бокс федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, Республика олимпия захиралари спорт коллежида таҳсил олаётган ёш боксчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этишди.

Мусобақада совриндор бўлган спортчиларимиз рўхатини яна бир маротаба эътиборингизга ҳавола этамиз:

Олтин:

-56кг: Абдумалик Халаков

Кумуш:

-52кг: Самандар Холмуродов

-81кг: Тимур Мержанов

-91кг: Жавоҳир Тоғаймуродов

+91кг: Жамшидбек Маҳмадалиев

Бронза:

-69кг: Жаҳонгир Раҳмонов

-75кг: Наво Тамазов.

Қизлар:

-60кг: Маҳлиё Раҳимова

Эслатиб ўтамиз, мусобақада олтин медаль соҳибига айланган Абдумалик Халаков октябрь ойида бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар