{{ message }}

Фёдоров: «Локомотив» дурангдан яхшироқ натижага лойиқ эди

Суперлиганинг 9-тур марказий ўйинида «Локомотив» жамоаси «Пахтакор» билан нурсиз дуранг натижа қайд этди. Ўйиндан кейин «Локомотив» клубининг вақтинчалик бош мураббийи Андрей Фёдоров матбуот анжуманида иштирок этди.

«Икки кун олдин шу ерда («Бунёдкор» стадионида) ҳудди шунга ўхшаш ўйинда иштирок этгандик. Бугунги ўйин мураббийлар штабига манзур келди. Бизга фақатгина гол етишмади. Юзага келтирилган вазиятлардан фойдалана олмадик, балки трибунадан бошқача ўйин кўринган бўлиши мумкин.

Айнан танаффусдан кейинги ўйини учун йигитларга раҳмат айтаман, чунки улар ўзларида куч топа олишди ва ўйинни муносиб ўтказишди. Яна бир маротаба айтаманки киритилган гол етишмади, биз дурангдан кўпроқ натижага лойиқ эдик.

Интизом? Футбол ҳиссиётли ўйин. Ва ушбу ҳиссиётни керакли тарафга йўналтириш лозим. Баъзи бир ҳолатларда футболчилар ўзини тута олмайди, ҳакамлар ўйинни яхшироқ тушунади. Ўйинчиларимнинг ўзини тутишини аниқроқ қилиб тушунтира олмаслигим туфайли саволни жавобсиз қолдиришга мажбурман», - дейди Фёдоров.

 

Фото: t.me/pfc_lokomotiv

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар