{{ message }}

Салоҳ ва Миср ФФ ўртасида келишмовчилик юзага келиши мумкин

«Ливерпуль» клуби ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва Миср футбол федерацияси ўртасида низо келиб чиқиши мумкин.

25 ёшли футболчи унинг образидан рухсатсиз фойдаланганларидан норози бўлмоқда.

Гап шундаки, терма жамоанинг самолётига Салоҳнинг сурати жойлаштирилган. Ушбу самолёт терма жамоа хомийси WE мобил алоқа оператори томонидан тақдим этилган. Салоҳ эса ушбу компаниянинг рақобатчиси бўлган Vodafone билан ҳамкорлик келишувига эга.

«Кечирасизу, аммо бу жиддий қилмиш. Мен бу ҳодиса ўз ечимини топади деб ўйлайман», – дея ёзади Салоҳ ўз твиттерида.

Футболчининг агенти Рами Аббоснинг сўзларига кўра, Миср ФФ ушбу воқеа юзасидан ҳеч қандай чора кўрмаяпти ва Салоҳ билан алоқага чиқмаган.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар