{{ message }}

Пеп Гвардиола: Жуда ҳам кўп пул сарф қиламиз. Балки миллиард фунт ёки шунга яқин

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола мавсум оралиғида янги футболчилар учун жуда ҳам кўп маблағ ишлатиши ҳақида хазиллашиб қўйди.

«Ҳавотир олманг бу бизнинг клуб учун бор йўғи пул. Жуда ҳам кўп маблағ ишлатишни режалатирганмиз, шу билан кейинги мавсумда ҳам. Балки, миллиард фунт ёки шу атрофида», - дейди кулиб испаниялик мутахассис.

Шундан кейин Пеп жиддий равишда нечта янги футболчи кераклигини айтиб ўтди.

«Биз баъзи бир нарсалар, айрим камчиликлар тўлдиришимиз лозим. Балки, бир-икки ўйинчи олишимиз мумкин. Лекин ундан кўп эмас», - дейди мураббий.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар