{{ message }}

«Насаф» ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкониятни бой бериб қўйди ва мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган “Насаф” – “Сўғдиёна” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қаршидаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

16-дақиқада қаршиликлар вакили Игорь Голбан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашувнинг 60-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда “Насаф” футболчиси Умарбек Эшмуродов асабини жиловлай олмади, у рақиб ўйинчиси билан тортишди ва боши билан туртиб юборди. Учрашув ҳаками эса унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб майдондан четлатди.

79-дақиқада Саҳоб Рашидов ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Орадан кўп вақт ўтмай мезбонлар ҳисобни қисқартиришга эришдилар: Азизжон Ғаниев пенальтини аниқ бажарди. Қолган дақиқаларда дарвозалар даҳлсиз қолди.

Шу тариқа, “Сўғдиёна” 10 йил еганда илк бор Қаршида ғалабага эришди, “Насаф” эса ушбу мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди.

Суперлига, 9-тур

“Насаф” – “Сўғдиёна” 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: Игорь Голбан 16 автогол, - 0:1. Саҳоб Рашидов 79, - 0:2. Азиз Ғаниев 85 пенальти, - 1:2 (Бобир Абдухолиқов)

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 18.Бобурбек Давлатов (21.Жаҳонгир Алиев, 46), 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов (52.Шерзод Темиров, 80), 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.

“Сўғдиёна”: 23.Дилшод Ҳамроев, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 6.Дилмурод Каримов, 8.Дониёрбек Ҳасанов, 9.Сардорбек Азимов, 10.Шоҳруз Норхонов (27.Саҳоб Рашидов, 72), 26.Акмал Холмуродов (2.Сардор Қулматов, 34), 33.Тоҳиржон Шамсиддинов, 77.Иззатилла Абдуллаев (39.Ойбек Нурматов, 66), 85.Руслан Мельзиддинов.

Огоҳлантиришлар: Сардорбек Азимов 63, Жасур Ҳасанов 86, Элёр Орифов 86, Дилшод Ҳамроев 90.

Четлатиш: Эшмуродов (60).

 

Фото: t.me/FcNasafOfficial

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар