{{ message }}

Сергей Лушан: Бугун кучли жамоани мағлубиятга учратдик

“Насаф” – “Сўғдиёна” (1:2) учрашуви якунига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Сўғдиёна” жамоаси бош мураббийи Сергей Лучшан ва жамоа ярим ҳимоячиси Дониёр Ҳасановлар иштирок этишди.

Сергей Лушан: - Биз бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири – “Насаф”ни мағлубиятга учратдик. “Насаф” билан ўйнаш ҳамиша қийин, бунга “Бунёдкор” клубида ишлаган пайтим ҳам гувоҳи бўлганман. Лекин мен бугунги ғалабадан хурсандман, ўйинимиз борган сари мазмун касб этмоқда. Биз шундай давом этамиз.

Бизнинг захирамиз жуда ночор, бугун ҳам ёшлар таркибида тўп сурадиган футболчиларимиздан фойдаланишга мажбур бўлдик. Бу ёш футболчиларимиз ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишаяпти. Келгусида таркбимизни яна тўлдириш режамиз бор. Асосий эътибор маҳаллий футболчиларга қаратилади. Агар “Насаф” клуби билан келишувга эришсак, Санжар Рашидовни жамоага қайтармоқчимиз. Албатта, бу футболчи билан “Насаф” клуби ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинса. Бу футболчи трансферга рухсат берилгунга қадар биз билан машғулотларда қатнашиб туради.

Бунгача  бизнинг айрим ёш ўйинчиларимиз, “Насаф”нинг етакчи ўйинчиларини фақат телеэкран орқали кўришган. Бундай тажрибали футболчиларга бой жамоага қарши ўйинда, футболчиларда ҳаяжон ҳам чарчоқ ҳам бўлади. Бугун кўпчиликка бизнинг футболчиларимиз вақтни чўзгандек кўрингандир. Аммо такрор айтаман, “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Қолаверса, биз ҳозир кучайтирилган тарзда машғулотлар ўтказаяпмиз. Аввал бундай машғулотлар жамоамизда бўлмаган. Агар бугун “Насаф” ҳисобда олдинда борганда эди, биз ҳам айтган бўлардик, вақтни чўзишаяпти деб. Футболчиларимиз қўлдан келганча ўйнашди, шахсан менда уларга нисбатан ҳеч қандай эътироз йўқ.

Мақсадимиз, Суперлигада жон сақлаш. Аммо кучли олтиликка киришга ҳам ҳаракат қилиб кўрамиз

Фото: t.me/pfcsogdiana

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар