{{ message }}

Хорди Альба: «Реал» ўйинчиларига чемпионлик йўлаги ташкиллаштиришни тепадан таъқиқлашган

“Барселона” ҳимоячиси Хорди Альба “Реал” каталониялик клуб учун чемпионлик йўлаги ташкиллаштириш ниятида эмаслиги борасида гапириб ўтди.

“Албатта, “Барселона” буни қилган бўларди. Биз буни “Бернабеу”да ҳам уюштиргандик. Бу ўйинчилар қарши бўлгани учун эмас, балки тепадан таъқиқ келганига ишончим комил.

Хуллас, биз қарор қабул қилмаймиз. Кимни ҳурмат қилишни ҳар ким ўзи ҳал қилади. Биз клублар ўртасидаги ЖЧда ўйнамаганмиз.

Биз “Реал” билан чемпионат доирасидаги “Бернабеу”даги ўйинда йўлакча ташкиллаштиргандик. Агар биз учун ҳам шундай қилишни хоҳламаслар, демак бу тепадан келган”, — деди Альба.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар