{{ message }}

«Меғси» Венгер! Penalti.uz блоги

«Тўпчилар» бош мураббийи «Арсенал»ни тарк этиши билан энг тўғри қарорни қабул қилди. Албатта унинг мероси унутилмайди ёки янгиланмайди. Goal нашри Лондон клубидан кетишини маълум қилган Арсен Венгер ҳақида мулоҳаза юритди.

2018 йил 20 апрел! Ушбу санани ва шахсни эслаб қолинг: Арсен Венгер ! 1996-йилда у клубга эндигина келганида британ нашрлари «Арсен ким?» дея бонг уришганди. Орадан 22 йил вақт ўтиб элзаслик мураббий мавсум якунида клубни тарк этишини маълум қилди.

Уч марта Премер Лига ва рекорд даражадаги Англия Кубоги совринлари (7 марта) соҳиби Венгер инглиз футболида ўчмас из қолдирди.

Кашфиётчи, ўқитувчи ва полиглот шимолий Лондонга Тьерри Анри ва Сеск Фабрегасларни олиб келди, ўзининг шахсий бренди – ҳужумкор футболни тақдим этди. Унинг фалсафасини «тўпчилар» мухлислари 2003-2004-йилги мавсумда гувоҳига айланишди. Ўшанда улар Премер Лигани мағлубиятсиз якунлаган эди.

«Арсенал» билан боғланган ҳар қандай киши икки ўн йиллик мобайнида ўз уйига айланиб қолган клубдан Венгернинг кетишини катта ҳаяжон билан қабул қилди.

Венгернинг «Арсенал»ини 90-йиллар охиридан бери кузатиб келадиган мухлис ёки журналист ҳеч шубҳасиз франциялик мутахассисни ягона деб билади.

«Ҳар бир мағлубият бу унутилмайдиган юракдаги доғдир», - дейди Венгер ўз интервьюсида. Унинг бошқарувидаги дастлабки ўн йил совринларга бўлган кучли иштиёқ билан кечди.

Сўнгги бир неча йилларда эса унинг клубдан кетишини ёқлаб ўтказилган намойишлар, онлайн чақириқлар ва танқидларга қарамай, Венгернинг энг катта танқидчилари ҳам айнан франциялик мутахассис даврида «Арсенал»нинг юзи ва ўйини жиддий тарзда яхшиланганини рад қила олмайди.

Шубҳасиз, Венгер Англияга келганидан бери жамият кўп ўзгаришларга юз тутди ва бу унинг омадли мураббий мақоми тушишига ҳам хизмат қилди. Англияга ўзининг инновацион услублари ва тактик ғоялари билан келадиган бошқа мураббийлар каби, Арсен Венгер ўзининг тамойилларига ўралашиб қолди ва уларни воқеъликка мослаштиришда қийинчиликка учради.

Ғоялар ва ишлар шамолдан ҳам тезроқ ўзгараётган бир пайтда, унинг муаммоси бу 

Давомини ўқиш учун босинг

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар