{{ message }}

Осиё кубоги-2019 мусобақасига қуръа ташланди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 4 май куни Дубайдаги “Armani Hotel” меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
 
Осиё Кубогида бу сафар тарихда биринчи марта 24 жамоа иштирок этди. Қуръа пайтида жамоалар 6 тадан тўртта саватчага бўлинади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-саватчадан жой олган эди.
 
UFF.UZ қуръа маросимини онлайн транслятция қилиб борди.

Маросимда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва футболчи Сервер Жепаров ҳам иштирок этди.
 
Қуйидаги саҳифа орқали маросим жараёнларини кузатишингиз мумкин.
 
20:30. Қуръа бошланди.
 
ОФК президенти Шайх Салмон Бин Иброҳим Ал Ҳалифа мусобақа ярим финалида мағлуб бўлган жамоалар 1 миллион, финалда ютқазган жамоа 3 миллион ва чемпион жамоага 5 миллион АҚШ доллари пул мукофоти берилишини айтиб ўтди.
 
Терма жамоалар видеороликлар орқали таништирилмоқда.
 
Қуръа бошланди.

“А” гуруҳи.

БАА

Таиланд

Ҳиндистон

Баҳрайн

“В” гуруҳи.

Австралия

Сурия

Фаластин

Иордания

“С” гуруҳи.

Жанубий Корея

Хитой

Қирғизистон

Филиппин

“D” гуруҳи.

Эрон

Ироқ

Вьетнам

Яман

“Е” гуруҳи.

Саудия Арабистони

Қатар

Ливан

Шимолий Корея

Fгуруҳи.

Япония

Ўзбекистон

Уммон

Туркманистон.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар