{{ message }}

«Арсенал» бош мураббийлигига даъвогарлар рўйхати маълум бўлди

“Арсенал” раҳбарияти Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати стартига қадар янги бош мураббий номини эълон қилмоқчи. Бу ҳақида BBC телеканали хабар тарқатди.

Маълумотаг кўра, жамоани бошқариши мумкин бўлган номзодлар қаторида “Барселона” собиқ устози Луис Энрике ва “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегриларнинг номи тилга олинмоқда.

Шунингдек, “Арсенал”нинг собиқ ярим ҳимоячилари Микель Артета ва Патрик Виералар ҳам Арсен Венгернинг давомчиси бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Бундан ташқари, рўйхатда “Монако” устози Леонарду Жардим ҳамда Чемпионлар лигасининг уч карра ғолиби Карло Анчелоттининг исмини ҳам кўриш мумкин.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар