{{ message }}

Руни АҚШга йўл олади ва бу борада «Эвертон» раҳбариятини огоҳлантирди

«Эвертон» клуби ҳужумчиси Уэйн Руни мерсисайдликлар раҳбариятини «Ди-Си Юнайтед»га йўл олиши борасида огоҳлантирди.

Daily Mail нашрининг хабар қилишича, футболчи ўз фаолитятини МЛСда давом эттиришга қарор қилган ва ёзда «Ди-Си Юнайтед» сафига йўл олади.

Трансфер тахминан 12,5 млн фунтга баҳоланмоқда. Инглиз форварди билан 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланади. Трансфер МЛСда трансфер мавсуми очилиши билан расмийлаштирилади.

Руни «Эвертон»га 2017 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»дан ўтганди. Ушбу мавсум 32 ёшли футболчи АПЛнинг 31 ўйинида иштирок этиб, 10та голга муаллифлик қилди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар