{{ message }}

АГМК сўнгги дақиқалардаги гол эвазига «Металлург»дан устун келди

Pepsi Суперлиганинг 11-тури старт олди. Бекободда Тошкент вилояти дербиси «Металлург» ўз майдонида АГМКни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Анчагина қизиқарли тарзда кечган ўйинда ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Мезбонларда ҳам, меҳмонларда ҳам биринчи бўлимнинг ўзидаёқ дарвозани ишғол этиш учун имкониятлар бўлди.

шундай бўлсада, таблодаги ҳисоб фақатгина иккинчи бўлимнинг 85-дақиқасида ўзгарди. Владимир Бубанья ўз голи билан АГМКни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Финал ҳуштагига қадар айнан шу натижа сақланиб қолди.

Демак, АГМК сўнгги дақиқалардаги гол эвазига "Металлург"дан устун келди.

Pepsi Суперлига 11-тур

Металлург – АГМК 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 85 Владимир Бубанья.
Металлург - 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Аббосжон Отахонов, 8. Шаҳзод Шайманов, 9. Забихилло Ўринбоев, 10. Исломбек Исоқжонов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 37. Шерзод Файзиев, 55. Акбаржон Исматуллаев, 77. Муҳаммад Исаев, 88. Аброр Хусинов, 91. Павел Смоляченко.
АГМК - 33. Павел Матяш, 2. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 4. Хуршидбек Мухторов, 5. Дилшод Жўраев, 10. Шоҳназар Норбеков, 13. Лутфилло Тўраев, 15. Владимир Бубанья, 19. Владислав Косминин, 23. Йован Жокич, 24. Жавлон Гусейнов, 87. Вадим Чемиртан.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар