{{ message }}

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Вест Хэм» билан дуранг ўйнади ва иккинчи ўринни нақд қилди

Англия чемпионатининг қолдирилган 31-туридан ўрин олган «Вест Хэм» – «Манчестер Юнайтед» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Лондонда бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувда ҳисоб очилмади ва 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якун топди.

Ушбу натижа «Манчестер Юнайтед»га (78 очко) иккинчи ўринни нақд қилишга кифоя бўлди.

АПЛнинг сўнгги турида манкунианликлар ўз майдонларида «Уотфорд»га қарши баҳс олиб борадилар, Лондон клуби эса ўзида «Эвертон» билан куч синашади. Ўйинлар 13 май куни бўлиб ўтади.

Англия чемпионати, 31-тур

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 0:0 (0:0, 0:0)

Вест Хэм – Адриан, Крессуэлл, Масуаку (Кэрролл, 66), Сабалета, Огбонна, Жоау Мариу, Куяте, Лансини, Нобл, Арнаутович, Райс.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Джонс, Шоу, Линделеф, Лингард (Рэшфорд, 74), Эррера, Погба, Мактомини, Санчес (Янг, 90), Валенсия.

Огоҳлантиришлар: Нобл (88), Погба (88).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар