{{ message }}

Роналду Facebook суръатга оладиган аёллар футбол жамоаси ҳақидаги сериалида продюсер бўлди

Facebook Нью-Йоркдаги аёллар футбол жамоаси ҳақида сериал суръатга олмоқда.

Ушбу сериалнинг ижрочи продюсери сифатида «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлди. Португалиялик футболчи Facebook да 120 миллион обуначиси мавжуд энг машҳур одам ҳисобланади.

«Бўш вақтим телевизор орқали яхши кўрсатувлар кўришни ёқтираман. Ушбу сериалда ижрочи продюсер сифатида ишлаш мен учун жуда ҳам катта шоу бўлар эди.

Менинг ҳаётим билан футбол жамоасидаги қизлар тақдири бир-бирига жуда ҳам ўхшаш. Бу сериал катта эҳтимол билан кўча футболига ўхшаб кетади ва шунчаки ўйиндан ҳам чиройлироқ нарса яратилмоқда.

Ушбу сериал дўстлик, садоқат, қийин вазиятлар, оғир меҳнат, эҳтирослар ҳақида. Бир сўз билан айтганда ҳаёт ҳақида», - дейди Роналду.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар