{{ message }}

Неймар «Реал»га ўтиши керак. У Роналдуга дам бериб, Месси билан курашади

Неймар ушбу мавсум клуб миқёсидаги футболни якунлади ва фақатгина ЖЧ-2018 ҳақида ўйламоқда. Куни кеча Франциянинг учинчи дивизион вакили билан Кубок финалида ғалаба қозонган ПСЖ билан энди ҳеч кимнинг иши йўқ. Унаи Эмерининг бразилиялик ниҳоятда ўзини баланд тушиши ҳақидаги гаплар ҳам қизиқ бўлмай қолди.

Лекин бу нарсалар Лотин америкалик юлдуз учун миш-мишлар марказида бўлишга ҳалақит қилмайди. Неймар футбол ўйнамаса ҳам футбол медиа марказидан тушгани йўқ. Унинг ПСЖ дан кўнгли қолгани ва «Реал» сафига ўтиши ҳақидаги гаплар кенг кўламда тарқалмоқда. Унинг борасида кечган маълумотлар «МЮ» ва «Челси» ўртасидаги можародан ҳам юқорироқ аудиторияни жалб қилади.

Лекин бу миш-мишларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. Шунчаки, Неймар ўтиши мумкин бўлган ягона клуб бу «Реал». Неймарнинг Мадридга кўчиши ҳақидаги сценарий тўлиқ саҳналаштирилмаган, лекин бу ҳақида нуфузли Marca нашри хабар бермоқда. Футболчи бошқа клублар билан музокара олиб бориши учун ҳуқуқи йўқ ва ушбу масалани фақатгина ПСЖ билан ҳал этиш лозим. Арабларнинг бунёд қилаётган лойиҳаси учун эса бу жуда ҳам катта зарар олиб келиши мумкин.

Шунга қарамай Флорентино Перес машҳурлик бўйича генераторни олиб келиши учун ҳар қандай пулни сарф қилишга мажбур. Унинг трансфери «Реал»нинг ҳолатини яхшилайди: ўйин, медиа ва «Барселона» билан қарама-қаршиликда.

Қўшимчасига бу учта йирик бурилишларга сабаб бўлади:

1.Бразилиялик футболчи Лионель Мессининг соясида чиқиш учун «Барселона»ни тарк этган эди, энди эса ўзини «Реал»да синаб кўради.

2. Криштиану «Реал»да етакчи бўлишни истайдиганларга катта рашк билан қарайди. Энди унга футболчи сифатида ўз жамоаси сафида рақиб пайдо бўлади.

3. «Реал» ўтган мавсум юлдузлар сотиб олишдан ўзини тийган эди, энди эса дунёда тенгсиз бўлиш учун «Барселона»нинг собиқ футболчисини сотиб олади.

Футбол ҳам ушбу трансфердан катта фойда кўради.

Биринчидан, бу ташқаридан катта эътибор. Forbes билан йўлга қўйилган ҳамкорликдан сўнг футбол бозорида юз берган бир нечта ўзгаришлар ҳақида ёзилади, УЕФА эса молиявий фэйр-плей юзасидан «номига» суриштирув ўтказади. Бировнинг пулини ҳисоблаш мароқли машғулот.

Иккинчидан, Неймарнинг «Реал» сафига ўтиши «Эль-класико»даги Гвардиола ва Моуринью давридаги каби шиддатни янада оширади. Ҳар икки томоннинг ушбу ўйин учун тайёрларлик алоҳида кўрилади. Эль-класико нафақат тур ўйини ёки кубок баҳси балки, мавсумнинг энг муҳим ўйини бўлади. Ушбу қарама-қарши бир ой давомида илк сарлавҳаларда пайдо бўлаверади ва шиддат ошади.

Учинчидан, бразилиялик футболчи «Олтин тўп» учун курашга қўшилади. Футболнинг «пиарга» айланиб кетган оламида бу маркетинг ютуқ ҳисобида ҳам фойда олиб келади. Неймар машҳурлик бўйича Месси ва Роналдудан ўзиши мумкин бўлган шахс саналади. Унга бутун Жанубий Америка мухлислик қилади, Европада эса ҳар доим миш-мишлар, унинг футболкаси эса биринчи iPhone телефонидан ҳам тезроқ тарқалади. «Олтин тўп» - дунё учун кафолатланган «бум» бўлиши аниқ.

Ушбу трансфер футбол оламининг ЖЧ-2018дан кейинги ҳаётини яна ёрқинлаштиради. Ёзги миш-мишлар ҳали сизларнинг бошингизни анча айлантиради.

Манба: www.footballhd.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар