{{ message }}

Жозе Моуриньо: Футболчиларни танқид қилмоқчи эмасман

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Вест Хэм”га қарши учрашувдан сўнг ортда қолган мавсум ҳақида фикрларини билдирлди.

“Биз 6 та кучли жамоа чемпионлик учун курашган премьер-лигани 2-ўринда якунладик. Мавсумдан тўлиқ қониқдим деб айта олмайман. Бу менинг табиатимга тўғри келадиган натижа бўлмади. Ҳа, чемпион бўла олмаслигимизни тушунганимиздан кейин, ўз олдимизга 2-ўринни олиш вазифасини қўйган эдик ва бугун шу ишни уддаладик.

Футболчиларни танқид қилмоқчи эмасман. “Брайтон” билан кечган баҳс танаффусида йигитларга ўша куни мағлуб бўлишимизни олдиндан айтган эдим. Бугун эса ғалаба қозониш ҳақида гапирдим.

80-дақиқадан кейин 2-ўринни олиш учун 1 очко етишини сезиб, кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашимизни футболчиларга етказдим. Энди кейинги ўйинда ғалаба қозониб, очколарни кўпайтириш керак.

Майкл Кэррик “Олд Траффорд”даги сўнгги ўйинда жамоа сардори бўлади, Де Хеага дам бераман, унинг ўрнини Серхи Ромеро тўлдиради”, – деди Моуриньо.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар