{{ message }}

Marca: Неймар «ПСЖ» раҳбариятидан «Реал»га қўйиб юборишларини сўраган. Трансфер рекорди яна янгиланиши мумкин

«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар ушбу мавсум якунига етгач жамоасини ўзгартирмоқчи.

Marca нашрининг хабар қилишича, Неймар «ПСЖ» раҳбариятини кетиши ҳақида огоҳлантирган. Неймар отасидан Париждан кетиш борасида музокаралар ўтказишини сўраган ва катта Неймар бир неча кун олдин «ПСЖ» вакиллари билан алоқага чиққан.

Аввалроқ, Неймар Францияга келганидан афсусдалиги ва декабр ойида Испанияга қайтиш истагида «Реал» вакиллари билан сухбатлашгани хабар қилинганди.

Трансфер 260-300 млн еврога баҳоланмоқда. Шу билан бир қаторда футболчининг маоши бонуслар билан ҳисоблаганда йилига 40 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар