{{ message }}

Шота Арвеладзе: «Насаф»га қарши ўйнаш ҳамиша ёқимли

"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Pepsi Суперлига 11-тури доирасида "Насаф"га қарши ўтадиган учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Насаф" билан ўйнаш ҳамиша ёқимли. Бу клубни жуда ҳурмат қиламан. Стадион жуда яхши ва ишқибозлар супер футбол учун ажойиб муҳитни юзага келтиришади. Бу ерда яратилган шароитлар ҳам жуда яхши.

Биз ҳар бир беллашувда ғалаба учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Бу йўлда бор кучимизни беришга ҳаракат қиламиз", - дейди мутахассис.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар