{{ message }}

Почеттино: ЕЧЛ финалида «Реал»га мухлислик қиламан

«Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ финалидан ўрин олган «Реал» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги ўйинда қайси клубга ишқибозлик қилишини айтиб ўтди.

«Чемпионлар лигаси финали? Ўйлашимча, мен «Реал»ни қўллаб-қувватлайман, чунки «Ливерпуль» – АПЛда «Тоттенхэм»нинг рақобатчиси», — дейди Почеттино.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхэм» ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Реал» билан ўйнаган ва мадридликларни иккинчи ўринга тушириб юборганди. 1/8 финалда эса Почеттино шогирдлари «Ювентус» қаршилигини енгга олмадилар.

«Реал» – «Ливерпуль» учрашуви 26 май куни Киев шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар