{{ message }}

«Гамбург»нинг Бундеслигадаги афсонавий кўрсатикичига нуқта қўйилди

Германия чемпионатининг сўнгги турида «Гамбург» ўз майдонида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сини мағлуб этди, бироқ параллел ўйинда «Вольфсбург» клуби «Кёльн»ни йирик ҳисобда таслим этди.

Шу тариқа, 17-ўринда қолиб кетган «Гамбург» Бундеслигани тарк этадиган бўлди. Бу эса жамоа тарихида илк бор кузатилмоқда.

«Гамбург» Бундеслига ташкил қилинганидан (1963 йил) буён ушбу турнирда иштирок этиб келарди ва 55 йил деганда илк бор қуйи лигага равона бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Гамбург» Бундеслигани тарк этмаган ягона клуб эди, бироқ кеча бу ҳолатга нуқта қўйилди.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар