{{ message }}

«Пахтакор» Машариповнинг голи эвазига Жиззаҳда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди

Pepsi Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Пахтакор” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда, ҳар икки жамоада вазиятлар бўлганлигига қарамай, чиндан ҳам голга тортадиган ҳужумлар деярли бўлмади ва якунда танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Иккични бўлимнинг 71-дақиқасида "Сўғдиёна" футболчиси тўпни жарима майдонида қўли билан ўйнагани сабабли пенальти белгиланди. Тўп олдига Жалолиддин Машарипов келди ва “Пахтакор“ни 9-рақами Машарипов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди – 0:1.

Финал ҳуштагига қадар таблодаги ҳисоб ўзгариши мумкин эди, аммо мухлислар бошқа гол кўрмадилар.

Шу тариқа, “Пахтакор” Машариповнинг голи эвазига Жиззаҳда “Сўғдиёна”ни мағлуб этди.

Суперлига, 12-тур

Сўғдиёна – Пахтакор 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 71 пенальти, Машарипов.
Сўғдиёна – Дилшод Ҳамроев, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Дилмурод Каримов, Дониёр Ҳасанов, Сардор Азимов, Шоҳруз Норхонов, Акмал Холмуродов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Руслан Мелзиддино, Нурилло Тўхтасинов.
Пахтакор – Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азимжон Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш, Баҳром Абдураҳимов, Станислав Андреев, Владимир Козак, Марко Симич, Тиаго Безерра.

Фото манбаси - https://twitter.com/Pakhtakor_fc

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар