{{ message }}

«Бунёдкор» сафарда «АГМК»ни қийинчилик билан мағлуб этди

Pepsi Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган «АГМК» – «Бунёдкор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «ОКМК» стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришдилар.

Учрашув икки томоннинг хафли ҳужумлари билан бошланди, айниқса мезбонлар бир нечта қулай имкониятларга эга бўлдилар. Бироқ биринчи бўлимдаги икки гол меҳмонлар томонидан киритилди.

Филип Раевац танаффусгача дублни расмийлаштирди, унинг голларига аниқ узатмаларни Сардор Собирхўжаев узатди.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган мезбонлар фақат битта тўп кирирата олишди. Гол муаллифли – Зафар Полвонов.

Шу тариқа, АГМК ўз майдонида яна ғалаба қозона олмади. Ушбу ўйинни сайтимиз матнли трансляция қилиб борди.

Pepsi Суперлига, 12-тур

«АГМК» – «Бунёдкор» 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар: 0:1 - 14 Раевац, 0:2 - 34 Раевац, 1:2 - 63 Полвонов.

«АГМК»: 3.Павел Матяш, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 4.Хуршидбек Мухторов, 8.Музаффар Музаффаров (7.Санжар Рихсибоев, 46), 10.Шоҳназар Норбеков (77.Отабек Зокиров, 56), 13.Лутфилло Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Владислав Косминин, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов (9.Зафар Полвонов, 46), 87.Вадим Чемиртан.

«Бунёдкор»: 32.Сухроб Султонов, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброхимов, 11.Муроджон Тошматов (13.Санжар Қодирқулов, 76), 18.Сардор Собирхўжаев, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Хуршид Ғиёсов, 44.Миржамол Қосимов (28.Давронбек Умиров, 65), 99.Филип Раевац (9.Шаҳзодбек Нурматов, 81).

Огоҳлантиришлар: Тўраев (43), Қосимов (62), Хожиакбаров (90+2).

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар