{{ message }}

«Навбаҳор» яна ғалаба қозонди. Бу сафар «Металлург» дарвозаси уч марта ишғол қилинди

Pepsi Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Металлург” жамоалар ўртасидаги учрашув якунига етди. Наманганликлар анъаналарига содиқ қолиб, ўз майдонлари ва мухлислари кўз олдида ғалабага эришишди. Зеро, “Навбаҳор”нинг Наманганда мағлубиятга учраши тобора эртакка айланмоқда.

Ўйинга келадиган бўлсак, “лочинлар” Бекободдан келган меҳмонлар дарвозасига жавобсиз учта гол уришди. Эътиборлиси, барча гол муаллифи – Азамат Алланиёзов бўлди. Шу тариқа, “Навбаҳор” ўз уйида ўтказган кетма-кет икки ўйинда бир хил ҳисоб 3:0 билан меҳмонларни таслим этди. “Металлург”дан аввал “Қизилқум” ҳам Наманганда меҳмон бўлиб қақшатгич зарбага учраган эди.

“Навбаҳор” бугунги ғалабадан сўнг 21 очко жамғариб, Суперлига жадвалида 3-ўринга кўтарилди, “Металлург” эса 16 очко билан 7-ўринга тушиб кетди.

Pepsi Суперлига, 12-тур.

“Навбаҳор” – “Металлург” 3:0

Голлар: Азамат Алланиёзов (52, 71, 88).

“Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев 33. Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич 32. Жаҳонгир Меҳмонов 9. Дилшод Жабборов (8. Аюбхон Нўъмонов, 12) 19. Мирзоҳид Ғофуров 21. Аъзам Алиев 6. Остон Ўрунов 10. Азизбек Турғунбоев 11. Зоҳир Пиримов (15. Азамат Алланиёзов, 46) 17. Сардор Сулаймонов (22.Рўзимбой Аҳмедов, 73).

“Металлург”: 1.Зафар Сафоев, 5. Аббосжон Отахонов, 7. Суҳроб Нуруллоев, 8. Шаҳзод Шайманов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (13. Жавохир Эсонқулов, 75), 15. Зоҳид Абдуллаев (99. Павел Пуришкин, 82), 20. Дилёрбек Ирматов, 55. Акбаржон Исматуллаев, 77. Муҳаммад Исаев (10. Исломбек Исоқжонов, 63), 90. Зафар Тўраев, 91. Павел Смоляченко.

Огоҳлантиришлар: Аббос Отахонов 14, Остон Ўрунов 34, Забиҳилло Ўринбоев 41, Жаҳонгир Меҳмонов 57.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар