{{ message }}

Андрей Шипилов: «Металлург»ни «Навбаҳор»нинг икки футболчиси мағлуб этди

Pepsi Суперлига 12-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бекободликлар  устози Андрей Шипилов ва жамоа ҳужумчиси Зафар Тўраев иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

Андрей Шипилов (“Металлург” бош мураббийи): - Учрашув ҳақида нима дейишим мумкин? Бугун мухлислар чиройли, ҳужумкор футболнинг шоҳиди бўлишди. Баҳснинг биринчи бўлимида шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди ва мезбонларга яққол имконият беришмади. Бизда эса аксинча, иккита хавфли вазият юзага келди. Дарвозабон билан яккама - якка вазият голга айланганида, учрашувнинг якуний натижаси бошқача кўриниш олган бўларди. Мезбонлар танаффусдан кейин омадли футболчи алмаштиришни амалга оширишди. Амалда бизни “Навбаҳор”нинг 2 нафар футболчиси - Азамат  Алланиёзов ва Азизбек Турғунбоев мағлубиятга учратишди. Наманганликларни ғалаба билан табриклайман.Энди бўлажак баҳслар ҳақида  ўйлашимиз керак.

Зафар Тўраев (“Металлург” ҳужумчиси): - Бугунги учрашувда омадимиз чопмади. Иккинчи бўлимда ташаббусни мезбонларга бой бериб қўйдик ва мағлубиятга учрадик. “Навбаҳор” футболчиларини ғалаба билан табриклайман. Камчиликлар устида ишлаймиз ҳамда кейинги турларда ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар