{{ message }}

Лионель Месси: Биз ЖЧ-2018да ғалаба қозонмасак ҳам, Аргентина терма жамоасини тарк этмайман

Аргентина терма жамоасининг етакчиси ЖЧ-2018 ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи тўртликка кира олсак, чемпионатни яхши ўтказган бўламиз. Аргентина тарихи учун ҳам ўша ергача боришга ҳақли. Бунинг учун бизга жуда ҳам катта ишонч керак бўлади ва ўйлайманки яна тўртликка кира оламиз.

Агарда ЖЧ-2018да ғалаба қозона олмасак ҳам мен Аргентина терма жамоасини тарк этмайман. 2016 йили эса бу гапни айтган заҳоти пушаймон бўлганман. Бу нарса ёшлар ва ўз орзулари учун курашаётганлар учун нотўғри ўрнак бўлар эди.

Истаётган нарсангиз учун курашишда давом этинг», - дейди Месси.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар