{{ message }}

Гвардиола: АПЛни яна бир бор ютиш учун ЕЧЛдан чиқиб кетишга тайёрман

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола келаси мавсумдаги режалари ҳақида айтиб ўтди.

– Қайси бирини кўпроқ хоҳлардингиз – яна АПЛда ғолиб чиқишними ёки ЕЧЛни?

– Ҳеч қандай шубхасиз АПЛ. «Яхши, биз АПЛда ғалаба қозондик, энди навбат ЕЧЛга», дейиш хато бўлади. Келаси мавсум ЕЧЛдан чиқиб кетиб, АПЛда зафар қучишга йўқ демас эдим.

Премьер-лига – бу энг муҳим турнир. Бу ерда барқарорлик зарур. Чемпионлар лигаси – жуда қийин турнир, барча рақиблар бир-биридан яхши... Аммо АПЛ – энг муҳими!

– Наҳотки «Манчестер Сити» ЕЧЛни тезроқ қўлга киритишга шошилмаётган бўлса?

– «Шошилмаслик» – бу вазиятга тўғри келадиган сўз эмас. «Барселона» 1992 йилдан сўнг илк бор ЕЧЛни қўлга киритди. Сер Алекс Фергюсон ҳам уни тезда забт этмаган. «Ман Сити» фақат шу турнирга эътибор қаратиши катта хато бўлади.

Албатта, бу бизнинг мақсадлардан бири ва биз унинг учун курашамиз. Аммо «ЕЧЛни беш йил ичида юта олмасак, бу фалокат бўлади», деб ўйлаш керак эмас», – дейди Гвардиола.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар