{{ message }}

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар билан Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол мухлисларига хушхабар улашишда давом этади. Маълумки, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинларига кучли рақиблар топиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда.

Жумладан, тарихда биринчи марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун мундиалга йўлланма олган Марокаш, Сенегал, Уругвай каби терма жамоалар билан Жаҳон чемпионати олдидан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилинди ва ташкил қилинмоқда. Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши Теҳроннинг “Озодий” стадионида ўртоқлик учрашуви ўтказиши хақида ҳам маълумот берган эдик.

Энди эса кўплаб ўзбекистонлик футбол мухлисларининг хоҳиш- истакларини инобатга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитасининг Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице президенти Умид Аҳмаджоновнинг Қатар футбол федерацияси билан имзолаган меморандумига асосан, ФИФА куни ҳисобланган 2018 йилнинг 16 октябрь куни Тошкент шаҳрида Қатар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар давом этади.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар