{{ message }}

Жаҳон чемпионларини биргаликда кутиб оламиз!

Бир неча дақиқа аввал меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида ғолиб чиққан ўзбекистонлик футболчилар 18 май куни Тошкентга қайтиб келади.

Москва—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қиладиган футболчиларимиз 17:00 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Уларни катта тантана билан кутиб олиш режалаштирилган.

Қайд этиш керак, ўзбекистонлик футболчилар бундай мусобақада илк бор иштирок этди. Улар финалда мундиалнинг амалдаги ғолиби ҳисобланган Покистон устидан зафар қучишга муваффақ бўлди.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар