{{ message }}

ESPN: Буффон келажаги борасидаги якуний қарорни қабул қилди

Италия терма жамоаси ва "Ювентус" клуби дарвозабони Жанлуиджи Буффон келажаги борасида бир қарорга келди, дея хабар қилмоқда ESPN нашри.

Манбада таъкидланишича, 40 ёшли дарвозабон учун бу мавсум охиргиси бўлади. Буффон бу ҳақда 17 май кунги матбуот анжуманида расман маълум қилади.

Буффон 1995 йилдан буён профессионал миқёсда жами 1051 ўйин ўтказди. Ўз фаолияти давомида посбон етти бор Италия чемпиони, беш карра мамлакат Кубоги соҳиби, шунингдек терма жамоа сафида жаҳон чемпионига айланди.

Манба: www.espn.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар