{{ message }}

Миллий терма жамоа Эрон сафари олдидан машғулот ўтказди

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳрондаги “Озодий” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши хақида маълумот бериб ўтган эдик.

Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган ёш футболчилардан ташкил топган миллий терма жамоамиз бугун 16 май куни Эронга жўнаб кетишдан олдин Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бош мураббий вазифасини вақтинча бажараётган Темур Кападзе бошчилигида машғулот ўтказди.

Машғулотларда тўлиқ таркиб билан қатнашаётган футболчиларимиз асосан учрашувда қўлланиладиган тактика ва айрим стандартлар бўйича машқлар олиб боришди. Эронга етиб боргандан сўнг терма жамоамиз вакиллари мураббийлар бошчилигида назарий машғулотларга киришадилар.

“Пахтакор” стадионидаги машғулотлар ниҳоясига етгач, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти футболчилар билан суҳбатлашиб сафар одидан уларга муваффақият тилашди.

Миллий терма жамоамиз бугун тунда Тошкент халқаро аэропортидан Эронга йўл олади.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар